Translation is not possible.
#Ҳадис_595
☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир».
✍️Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
📌Изоҳ: Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.
📚Али розияллоҳу анҳудан сўрашди: "Эй Абул Ҳасан бизга дунёни сифатлаб беринг?". У зот: "Қисқа қилайми ёки узунроқ?"- дедилар. Улар: "Қисқароқ қилинг"- дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми жаҳаннам".
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group