«КЎЗГУ» китобидан
Савол: Дунёда энг камёб ва қимматбаҳо нарса нима? Ва энг кўп ва касофатли нарса нима?
Жавоб: Дунёдаги энг камёб ва қимматбаҳо нарса – комил иймондир. Ҳақиқатда иймон эгалари кўп бўлсалар-да, мукаммал иймон соҳиблари ниҳоятда оздир. Мукаммал иймон эса шак-шубҳасиз ишонмоқдир.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 285-оятида марҳамат қилади: *«Элчи ўзига Роббисидан туширилган нарсага ишонди ва мўминлар ҳам. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва ҳамма элчиларига ишондилар ва уларни бир-биридан фарқламаймиз. Эшитдик ва итоат қилдик, Роббимиз бизни мағфират қил, ва биз Сенга қайтамиз», – дедилар.*
Ушбу оятда ишора борки, ҳатто Аллоҳнинг Расули ҳам ўзига туширилган нарсанинг ҳақиқатлигига тўлиқ ишониши керак. Мана шу ҳолат юз бергандагина инсон комил иймон соҳиби бўлади. Пайғамбарлардан бошқа иймон соҳибларида бир оз нуқсон бўлиши мумкин. Лекин ҳаммаси Аллоҳ баён қилган шартларга ишонишлари шарт: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига тўлиқ ишониш; амрларни эшитгач, тафтиш қилмай бажариш; хатоларига Аллоҳдан узр сўраш ва Унга қайтишни чин қалбдан тан олиш. Бу ишлар эса осонликча муяссар бўлмайди. Қаттиқ кураш, аниқ билим ва кучли иродани талаб қилади.
Яна бир ояти каримада: *«Эй мўминлар! Роббингизга ишонинглар!»* – деб хитоб қилиниши бежиз эмас. Хитоб олам халқига эмас, балки иймон соҳибларига хослаб қилинмоқда. Бу ҳам комил иймон соҳибларининг озлигини, комил иймоннинг энг камёб ва қимматбаҳо нарса эканлигини англатади.
Бизнинг кунларимизда эса бу яққол кўриниб турибди. Ҳар бир кимса ўзини бир тафтиш қилиб кўрсинчи:
- Чинакам иймон эгасимикан?
- Ўз ибодатини комил ишонч билан қиляптими?
- Иймонига ширк аралаштиряптими?
- Чин ихлос билан Аллоҳ учун қанча иш қилган?
Агар ҳаққоний тафтиш қилса, қилган амалларининг жуда кўпи нафс ҳоҳиши билан қилингани кўриниб қолиши табиий. Афсуски, кўпчилигимиз шундай тафтиш қила олиш қувватидан маҳруммиз.
**Дунёда энг кўп ва касофатли нарса – ширкдир.** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ширкни таърифлаб: *«Қоронғу кечада қора тошнинг устида ўрмалаб кетаётган қора чумоли кабидир»*, – деганлар. Қисқача айтганда, Аллоҳнинг ризоси кўзда тутилмаган амаллар ширк жумласидандир.
Аллоҳим, ҳаммамизни комил иймонга эриштиргин, барча ишларимизни ширкдан пок айлаб, фақат Ўз розилинг учун қабул этгин.
— Абдуллоҳ ат-Туробий
«Кўзгу» китоби