Translation is not possible.
#Ҳадис_594
📚Анас ибн Молик розияллоҳу айтадилар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва аврат тукларини қиришда қирқ кундан оширмаслигимиз белгилаб берилди».
✍Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ: Саҳобийни «Бизга.... белгилаб берилди» сўзи Набий ﷺ айтган эканликларига далолат қилади. Бу тўрт амалда давомий бўлиш суннат ҳисобланади. Мўйловни лабга тушган қисми олинади (ҳаммасини қириш шарт эмас).  Тирноқлар имом Нававийни сўзига кўра аввал ўнг қўлни кўрсатгич, ўрта, номалум, ингичка ва бош бармоғи олинади сўнгра чап қўлни ингичка бармоқдан бошлаб бош бармоққача олинади (Бу ҳақида аниқ бир ҳадис йўқ). Қўлтиқ тукларини ҳадисда келганидек юлиш афзал, чидай олмаса қирса ёки тук тўкувчи крем суртса ҳам бўлади. Аврат тукларини эса олди ва орқа томонларини олади, машаққат бўлмаса афзали қириш ва лекин қолган услублари ҳам жоиз. Мана бу тўртта иш қирқ кундан кечикиб кетмаслиги керак!
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group